Талабалардан пахтага чиқиш бўйича тилхат олинганми? ИИВ бунга аниқлик киритди

Жорий йилнинг 10 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда “МГ, ИИВ ва Божхона институтлари талабаларига “пахтага кўнгилли чиқаман” деган тилхат ёздириш бошланди” сарлавҳаси билан тарқатилган маълумот ИИВ томонидан ўрганилиб, расмий муносабат билдирилди.

"Бугунги кунда Вазирлик Академиясидаги ўқув жараёни тасдиқланган ўқув режаси ва дастурлар асосида белгиланган кун тартибига риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда ва барча курсантлар ўқув жараёнида тўлиқ иштирок этмоқда.

ИИВ Академияси курсантларини пахта теримига жалб этиш бўйича Ички ишлар вазирлиги томонидан бирор-бир ҳужжат қабул қилинмаган", - дейилган вазирлик баёнотида.