Тарихнинг даҳшатли ҳодисалари: Айбдорлар «танқидий тарбиялаш»га берилди

2015 йил 12 августда ХХР тарихида энг йирик техноген фожиа рўй берди. Хитойнинг шимолидаги Теньцзин шаҳрида «Жуйхай» компаниясига қарашли хавфли кимёвий моддалар сақланадиган омборда ёнғин чиқди. Бир неча дақиқада ўт ўчирувчиларниннг етиб келишига қарамай, 40 дақиқадан сўнг даҳшатли портлаш юз берди. 3 минг тонна қувватга тенг портлаш бир зумда уй-жойларни, омборларни, 173 одамни ер билан яксон қилди.

Рўй берган фалокатда 123 киши жавобгар деб топилди. Аммо Хитой компартияси комиссияси инсонпарварлик кўрсатди: 74 киши партиявий интизом жазоси билан қутулиб қолди, қолганларга эса «танқидий тарбиялаш ҳамда тушунтириш ишлари» олиб боришга кўрсатма берилди.

«Мир новостей»нинг 2020 йил, 35-сони асосида Т.МУРОД тайёрлади.