Тарихнинг даҳшатли ҳодисалари: Лоқайдлик қурбонлари

1988 йил 6 июлда Шимолий денгизда нефть қазиб олиш тарихидаги энг даҳшатли ҳодиса содир бўлди. Американинг Piper Alpha платформасида ёнғин чиқиб, даҳшатли портлаш билан якун топди. У ерда бўлган 226 кишидан 167 нафари ҳалок бўлди.

Фожиага сабаб, хавфсизликка масъул шахсларнинг лоқайдлиги эди. Нефть қазиб олиш ускунаси таъмиридан кейин бир-бири билан боғлиқ майда-чуйда хавфсизлик ва эҳтиёт чоралари эътибордан четда қолганди. 

Саноқли дақиқалар ичида олов платформани қамраб олди. Ҳалокат сигнализацияси ва қирғоқ билан алоқа тизими ишдан чиқди. Одамлар саросимада қолишди. Ҳеч ким ўлишни истамасди. Айримлар ёрдам сўраб қичқиришарди. Атрофи сувликдан иборат жойда ёрдам олишнинг иложи йўқ эди. Баъзилар жон ҳолатда ўзларини сувга отарди… Ана шуларгина тирик қолишди. Қолганлар тириклайин ёниб кетди.

«Мир новостей», 2020 й 35-сони асосида Т.МУРОД тайёрлади.