Тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлар имтиёзга эга бўлади
Президентнинг "Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
2023 йил 1 февралдан 2024 йил 1 январга қадар:
- тайёр мебель маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига хориждаги офис, савдо ва омбор биноларини ижарага олиш харажатларининг бир қисмини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қоплаб беришда мазкур нотурар жойлар майдонига қўйилган меъёр кўрсаткичи 100 квадрат метрдан 250 квадрат метрга оширилади;
- йиллик тушумида тайёр мебель маҳсулотлари экспортидан тушум улуши камида 30 фоизни ташкил қиладиган маҳаллий корхоналар томонидан инженер-технолог, лак ва бўёқ сепиш устаси, дизайнер каби хорижий мутахассислар жалб қилинганда, улар иш ҳақининг 25 фоизи, бироқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 9 баробаридан кўп бўлмаган қисми Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Бунда, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатлари экспорт ҳажми ҳар чоракда 1 миллион доллардан ортган корхоналарга чорак якуни билан келгуси ойнинг 10-санасигача тақдим этилган ҳужжатлар асосида тўланади.