ТДАУ Самарқанд филиалида география фанидан “Вилоят ҳокими олимпиадаси" бўлиб ўтди

Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида умумий ўрта таълим мактабларининг 10- ва 11-синф ўқувчилари ўртасида география фанидан ўтказилган олимпиадада ўқувчиларга 40 та саволдан иборат саволлар варақаси тарқатилди. Олимпиадада 46 нафар 10-синф ва 47 нафар 11-синф ўқувчилари қатнашди.

10-синф ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтган фан олимпиадасида 1-ўринни Мардонбек Отамуродов (Нуробод тумани 75-мактаб), 2-ўринни Аслиддин Мардонов (Нарпай тумани 31-мактаб), 3-ўринни Ёрқул Бўриев (Нуробод тумани 10-мактаб) қўлга киритган бўлса, 11-синф ўқувчилари ўртасида 1-ўринни Рамзиддин Олимов (Жомбой тумани 11-мактаб), 2-ўринни Дилшод Ёрқулов (Каттақўрғон тумани 17-мактаб), 3-ўринни Қаҳрамон Суҳбатов (Нарпай тумани 31-мактаб) эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга китоблар тўплами ва диплом топширилди.

Шунингдек, филиалда “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида шахмат мусобақаси ташкил этилди.

Мусобақада Оқдарё туманидаги Пахтаобод, Турон, Пичоқчи, Бошдархон, Алишер Навоий, Пўлатдархон, Олчинтепа, Амир Темур, Чорбоғ, Суғончи, Янгиобод, Мустақиллик, Тараққиёт, Кумушкент, Бозоржой, Даҳбед маҳаллаларидан келган 45 нафардан ортиқ ёшлар билан биргаликда филиал талабалари ҳам иштирок этди.

Қизғин ва муросиз кечган мусобақада 1-ўринни Пахтаобод маҳалласидан Маржона Маликова, 2-ўринни Кумушкент маҳалласидан Ҳабиба Амонова, 3-ўринни филиал талабаси Марҳабо Хотамова қўлга киритди.

Ғолиблар биринчи, иккинчи ва учинчи даражали дипломлар ҳамда пул мукофоти билан тақдирланди.