ТДАУ Самарқанд филиалида қоракўлчилик ва сиртқи таълим йўналиши очилди
Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиалида 2021-2022 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди.
Қабул параметрларига кўра, бу йил филиалга бакалавриат таълим йўналишига 450 та (шундан 100 таси давлат гранти, 350 таси тўлов-шартнома асосида), магистратура таълим йўналишига 88 та, сиртқи таълим йўналишига 50 та квота ажратилди.
Бу йил филиалда бакалавриат таълим йўналишида зооинженерия (қоракўлчилик) йўналиши очилди ва унга 25 нафар ўқувчи қабул қилинади.
Шунингдек, магистратура таълим йўналишида қўшимча эконометрика, органик деҳқончилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги, доривор ўсимликларни етиштириш технологияси йўналишлари очилди.
Бундан ташқари, филиалда янги ўқув йилидан сиртқи таълим йўналиши ҳам очилди. Сиртқи таълимда бухгалтерия ҳисоби ва аудит (қишлоқ хўжалигида), агрономия (деҳқончилик маҳсулотлари турлари бўйича) йўналишлари бўлиб, ҳар иккала йўналишга 25 нафардан жами 50 нафар талаба қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз: филиалда бакалавриат таълимида 16 та, магистратурада 17 та ва сиртқи таълимда 2 та йўналиш мавжуд.
Тошкент давлат аграр университети
Самарқанд филиали ахборот хизмати.