ТДИУ Самарқанд филиалида 1000 ўринли янги ўқув биноси қурилади

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректори К.Шарипов бошчилигида университет вакиллари ТДИУ Самарқанд филиалида бўлди.

Меҳмонлар филиалнинг ҳозирги фаолияти, ўқув жараёни, илмий-услубий таъминоти, илмий инновация ва илмий тадқиқот ишлари, ҳамкорлик ишлари билан танишди.

Ректор филиалнинг моддий-техник базаси ва ўқув хоналарини кўздан кечириб, филиал учун яна қўшимча 1000 ўринли янги ўқув биноси қуриш, талабалар турар жойи, спорт зали ҳамда спорт майдончаларини тўлиқ таъмирлаш ҳақида масъулларга тегишли топшириқ берди. Шунингдек, 600 ўринга мўлжаллаб қурилаётган янги бинонинг ахборот ресурс марказига соҳага доир янги китобларни сотиб олиш зарурлигини билдирди. 

Ректор, филиал директори ва мутахассислар филиални ривожлантиришнинг 3-5 йилларга мўлжалланган истиқболли режасини ишлаб чиқиш, талабаларга замонавий ва сифатли таълим-тарбия бериш, соҳадаги ташкилотлар билан ҳамкорликни ошириш каби масалалар келишиб олинди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ахборот хизмати.