Телефон тузатиш фаолияти билан шуғулланмоқчимисиз?
- 22.05.2020 13:51
- 526
- Иқтисодиёт
Телефон тузатиш билан шуғулланмоқчи бўлган жисмоний шахслар Давлат хизматлари марказидан радиоэлектрон аппаратларни таъмирлаш фаолияти бўйича якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши керак.
Телефон тузатувчи усталарнинг ойлик солиқ тўлови неча сўмни ташкил қилади? Мазкур фаолият билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар Тошкент шаҳрида 250 минг сўм, вилоят марказларида 150 минг сўм, бошқа ҳудудларда 50 минг сўм миқдорида қатъий солиқ ва 111 минг 500 сўм ижтимоий солиқ тўлайди. Таъкидлаш лозимки, қатъий солиқ ўрнига декларация асосида даромаддан 12 фоиз миқдорида даромад солиғини тўлаш мумкин.
Самарқанд вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати.
Теглар:
солиқ тўловчи
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа