Telegram’да тарқалган ваҳимали хабар юзасидан текширув бошланди
- 08.10.2019 15:34
- 1224
- Долзарб
Telegram мессенджерида мактаб ўқувчиларининг оналари бир-бирига Тошкентда бир эркак вояга етмаган қизларга қизиқиш билдираётганлиги ҳақидаги хабарни улашишмоқда.
"Маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 322-моддасига (“Жиноят ишини қўзғатиш сабаблари ва асослари”) мувофиқ, ИИББ бошлиғи ушбу аудиохабарларни ариза сифатида кўриб чиқиш топшириғини берди.
Ҳозирги вақтда дастлабки тергов текширувлари олиб борилмоқда. Ушбу хабарларни тарқатувчи Telegram каналидаги гуруҳ иштирокчилари сўроқ қилинмоқда", дейилган Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
Тезкор чора кўрилиши учун барча фуқаролардан ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги тўғри маълумотларни 102 рақамига, яқин атрофдаги ички ишлар бўлимига ёки ҳудудий профилактика инспекторига, мактаб директорига хабар қилиш сўралган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа