Темур Малик кўчаси эътиборга муҳтож

Гап Самарқанд шаҳридаги шу номли кўча ҳақида бормоқда.

Гарчи бугун кўҳна кентда катта бунёдкорлик ишлари давом этаётган бўлса-да, аммо барча ишлар сифатли бажарилмаётганини кўриб турибмиз. Шунингдек, баъзи шаҳар марказидаги кўчалар умуман эътибордан четда қолмоқда.

Жумладан, Темур Маликдек саркарда номига қўйилган ушбу кўчада қатор нуфузли ташкилотлар жойлашган бўлиб, автотураргоҳ масаласи муаммо бўлиб турибди. Собиқ “Ўзкитоб” ва "Самарқанд" газетаси таҳририяти ёнидаги аянчли аҳволдаги майдоннинг бир томонида бетон тиргак турган бўлса, бошқа тарафда бетон ариқлар скамейка сифатида фойдаланиляпти.

Шу кўчанинг Алишер Навоий кўчасига туташадиган қарши тарафида ариқнинг давомини мен излаб топа олмадим, топилган жойга эса ғишт териб қўйилганини сиз ҳам кўришингиз мумкин.

Балки шаҳар ҳокимлигидагиларнинг бу томонларга йўли тушмаётгандир...

Шоҳруҳ Алибеков.