Тестда хатолик бўлиши мумкинми?
➖ Ўртоғим тест топширган эди, унда коронавирус аниқланди. Лекин ҳеч қандай аломатлар йўқ, деб одамлар билан эркин мулоқотда бўлиб юрибди. Тестда хатолик бўлиши мумкинми?
Ушбу саволга АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева жавоб берди:
➖ СOVID-19 нинг асосий юқиш йўли — ҳаво-томчи бўлиб, йўтал, тана ҳароратининг ортиши ёки ҳолсизлик кўринишидаги белгилар кузатилаётган инсон нафас йўлидан томчи кўринишида ажралади.
Кўпгина беморларда касаллик сезиларсиз кечади, айниқса, касалликнинг эрта босқичларида. Вирус касалликнинг бошқа белгилари кузатилмай туриб, фақат кам миқдорда йўтал кузатилган беморлардан ҳам юқиши мумкин. Бу қанчалик тез кузатилиши ҳозирча номаълум.
ЖССТ бу йўналишда изланишларини давом эттирмоқда. Аниқ натижалар шаклланганидан сўнг тавсияномаларда ўз хулосаларини келтиради. Шунинг учун коронавирус белгиларсиз кечаётган инсонларга ниқоб тақиш ва эпидемиологик тартибга риоя қилиш тавсия қилинади.