Тезкор! Беморнинг яқинларини топишда ёрдам беринг!
2019 йилнинг 2 июль куни соат тунги 01 дан 15 дақиқа ўтганда Қорамўйин маҳалласи ҳудуди, “Алмата-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1065-километрида автоҳалокат содир бўлди.
Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган “Зил-130” юк автомобили йўлнинг чап тарафидан кесиб ўтаётган аёл жинсига мансуб, 30-35 ёшлардаги номаълум шахсни уриб юборган. Жабрланувчи Жомбой туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига олиб келинган. Айни пайтда у кома ҳолатида, мулоқотга кириша олмайди.
Ҳалокат содир бўлган вақт унинг эгнида қора рангли куртка, сариқ рангли гулли кўйлак ва лозим, оёғида қизил шиппаги бўлган.
Бўйи 165-170 сантиметр, ўртача гавдали, буғдойранг. Юзи чўзинчоқ, сочи қора, 25 сантиметр узунликда. Қоши ва кўзлари қора тусли.
Ушбу беморни таниган ёки бирор маълумотга эга бўлганлар Жомбой туман ички ишлар бўлимига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Мурожаат учун телефонлар: 475-12-12, 231-99-17.
Жомбой туман ИИБ.