Тиббиёт институтида таҳсил оладиган талабага нега уй берилди?

Нуробод туманида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишлаб “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида  “Мен O’zLiDeP ни танладим” номли  ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

 Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни ўз ичига олган, юзлаб ёшларни бир мақсад сари бирлаштирган мазкур фестивалда спортнинг миллий кураш, шахмат-шашка, бадиий гимнастика турлари бўйича спорт мусобақалари ташкил этилди.

Нуробод тумани Мустақиллик кўчаси бўйлаб 6 км. масофада веломарофон уюштирилди.

Тадбир доирасида туман марказидаги Ёшлар кутубхонасида O’zLiDeP бурчаги ташкил этилиб, партия томонидан 20 дан ортиқ бадиий китоблар совға қилинди.

Шунингдек,O’zLiDeP фаоллари тумандаги “Гирдиқўрғон” МФЙ да яшовчи чин етимлар Нозигул ва Ойгул Пардаевалар хонадонида бўлишди.

Нозигул Пардаева 8 ёшида онасидан, 12 ёшида отасидан айрилгач, Самарқанд шаҳридаги SОS болалар маҳалласида тарбияланди. Бугун у Самарқанд Тиббиёт институтининг 5-курсида таҳсил олмоқда.

Жорий йилда опа-сингил Нозигул ва Ойдиной Пардаеваларга Нуробод туман ҳокимлиги томонидан “Гирдиқўрғон” МФЙда қурилган замонавий  2 хонали уй совға қилинди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.