Ургутлик партия фаоллари кам таъминланган Ботировлар оиласига уй қуряпти
- 13.07.2020 16:45
- 178
- Самарқанд
Халқ депутатлари Ургут тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Бекбоев бошчилигидаги саховатпеша тадбиркорлар ва партия фаоллари туманнинг Сойгузар маҳалласида яшовчи Амриддин Ботировга уй қуриб беришга аҳд қилишди.
- Ботировлар оиласи маҳаллада кам таъминланганлар рўйхатида туради. Жорий йилги баҳор серёғин келиши оқибатида улар яшаётган уйни сув босиб, яшаш учун яроқсиз бўлиб қолди. Сойгузар маҳалласи раиси Ш.Шароповнинг ташаббуси билан тадбиркор Дилшод Салимов ва яна бир неча партиямиз фаоллари ҳамкорликда Ботировлар оиласига уй қуриб беришга қарор қилдик, - дейди халқ депутатлари Ургут тумани Кенгаши депутати Бахтиёр Бекбоев.
Айни дамларда қурилиш ишларининг дастлабки бочқичлари якунланган. Жараёнларга маҳалла аҳли ҳам ҳашар уюштириб кўмаклашмоқда.
O‘zLiDeP Самарқанд вилояти кенгаши ахборот хизмати.