Тил – буюк неъмат, маданият кўзгуси, руҳимиз қаноти
Ўзбек тили байрами Самарқанд шаҳридаги марказий истироҳат боғида ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлиши ҳамда Ўзбек тили байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, олий ўқув юртлари, миллий маданий марказлари, маҳаллалар ва кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Ҳайкал пойида ташкил этилган адабий-маърифий тадбирда тилшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар тилимизнинг қадр-қиммати ҳақида гапириб, йиғилганларни байрам билан табриклади.
Шунингдек, тадбирда вилоятимизда ўзбек тилининг давлат тили сифатида нуфузини оширишдаги фаоллиги учун бир гуруҳ зиёлилар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тадбирда Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари, турли миллатга мансуб ёшлар ўзбек тилида шеърлар ўқиди. Вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан саҳна кўриниши намойиш этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Хуршид Очилов иштирок этди.