Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ТИВ Абхазиядаги 400 га яқин Ўзбекистон фуқароларини қачон қайтарилишини маълум қилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ва Ростов-Дон шаҳридаги бош консулхонасига Абхазия ҳудудида бўлиб турган 400 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароларининг ватанга қайтишда кўмак бериш тўғрисидаги мурожаатлари келиб тушди. Бу ҳақда ТИВ оператив штаби хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу муаммони зудлик билан ҳал этиш мақсадида Россия томонига фуқароларни ватанга қайтариш учун уларнинг Россия чегарасини кесиб ўтишларига рухсат олиш юзасидан яна бир бор тегишли мурожаат юборилган.

Ёрдамга муҳтожлардан (аёллар, ҳомиладолар, қариялар ва болалар) иборат Ўзбекистон фуқароларининг биринчи гуруҳини шу йилнинг октябрь ойи бошларида Ўзбекистонга қайтариш режалаштирилган.