Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тихановская Беларусь махсус полиция бўлинмасини террорчилик ташкилоти сифатида тан олишни таклиф қилди

Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановская ички ишлар вазирлигининг махсус полиция бўлинмасини (ОМОН), уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бош бошқармасини (УЖКҚКББ) террорчилик ташкилотлари сифатида тан олиниши тўғрисида ташаббус билан чиқди. Бу ҳақда Тихановскаянинг матбуот хизмати маълум қилди.

“Биз ушбу ташкилотларни (ОМОН ва УЖКҚКББ) экстремистик ва террористик ташкилотлар сифатида тан олиниши жараёнини бошладик”, дея келтирди Тихановская сўзларини унинг матбуот хизмати.

Тихановская сўзларига кўра, “суриштирув ишлари тугагунига қадар” ишдан кетмаган барча ходимлар “шерик сифатида тан олинади, уларга нисбатан санкциялар жорий этилади. Бундан ташқари, уларнинг мол-мулки мусодара қилинади”.