Тожикистон президентлиги учун ўтказиладиган сайловлар санаси маълум қилинди

Тожикистонда президентликка сайловлар 11 октябрь куни ўтказилади. Бу ҳақда РИА Новостига мамлакат парламентининг юқори палата раислиги маълум қилди.

Сайловлар ўтказилиш санаси бир овоздан маъқулланди.

“Тожикистон президентлигига сайловлар жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилади. Мазкур қарор Тожикистон парламентининг иккала палатаси иштирокидаги қўшма мажлисда қабул қилинди”, - деди агентлик билан суҳбатлашган вакил.

Тожикистон президенти 7 йил муддатга сайланади. Президентликка номзодлардан 10 йил давомида мамлакат ҳудудида истиқомат қилиш, тожик тилини билиш, олий маълумотга эга бўлиш талаб этилади. Бундан ташқари, номзоднинг ёши 30 ёшдан юқори бўлиши керак.

Тожикистоннинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмон, 1992 йилдан буён мамлакатга етакчилик қилиб келмоқда.