Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Тожикистон ректорлари форуми иштирокчилари Самарқандга келди
Тожикистон Республикаси Таълим ва фан вазири Раҳим Саидзода бошчилигида 30 га яқин олий таълим муассасалари ректорлари Самарқанд давлат университетида бўлди.
Форум иштирокчилари ташриф давомида Самарқанд давлат университетида бўлиб университет археология, зоология музейларини кўздан кечирди. Шунингжек, Биокимё институти кампусида бўлиб, дарс жараёнида иштирок этди. Оранжерияга саёҳат қилишди. Нобель мукофоти лауреати Азиз Санжар номидаги лаборатория фаолияти билан танишди. Делегация аъзолари университет фаолиятига юқори баҳо берди.

Тожикистоннинг бир қатор олийгоҳлари билан тарих, археология, муҳандислик, IТ, кимё, иқтисод, агробиотехнология соҳалари бўйича келишувларга эришди.
Шунингдек, Самарқанд давлат университети мазкур форум доирасида Тожикистон Миллий университети, Кўлоб, Бохтар, Тожикистон давлат тижорат университети ва Тожикистон педагогика институтлари билан ҳамкорлик меморандумини имзолади, дея хабар бермоқда университет ахборот хизмати.