Тошкентда “ОPEL” русумли атомашина ёниб кетди

Кеча, 7 октябрь куни соат 12:46 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, Матонат маҳалласи, А.Қодирий кўчаси 38-А-уй рўпарасида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Ю.В. бошқарувидаги “ОPEL” русумли атомобилда ёнғин содир бўлган.

Хабар асосида воқеа жойига иккита ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар кўрсатилган манзилга уч дақиқада етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ёнғин оқибатида фуқаро Ю.В.га тегишли бўлган “ОPEL” русумли автомобилнинг мотор ва салон қисми ёниб зарарланган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмасининг хабар беришича, ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.