Тошкентда ўтказилган Осиё кўзи ожизлар уюшмасининг навбатдаги ассамблеяси йиғилиши иштирокчилари Самарқандга келди
Кўзи ожизлар жамияти вилоят бўлими раиси З.Оқбўтаев ҳамроҳлигида меҳмонлар Самарқанд билан танишувни Ҳазрати Хизир ёдгорлик мажмуасида мамлакатимиз Биринчи президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилишдан бошлади.
Шундан сўнг меҳмонлар Хўжа Дониёр мажмуаси билан танишди.
- Самарқандни гўзал шаҳар эканлигини кўп бор эшитганман, деди Осиё кўзи ожизлар уюшмаси раҳбари Сантош Кумар Рунгта. - Айниқса, тарихий обидаларни тарифлашга сўз топа олмайсан. Ўзбекистонга келганда албатта Самарқандга боришни ният қилгандим. Ва бугун келиб бунга гувоҳ бўляпмиз.
Шунингдек, меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги Шоҳи Зинда ёдгорлиги, Регистон майдони, Амир Темур мақбараси ва бошқа диққатга сазовор жойларни томоша қилиши режалаштирилган.