Тошкентдаги йирик ЙТҲ оқибатида 10 киши жароҳат олди
- 26.12.2019 09:39
- 182
- Ҳодиса
Тошкент шаҳрида тўртта автомобиль иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Унинг оқибатида 10 киши жароҳатланди.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, ЙТҲ Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида 25 декабрь куни тўртта автомобиль — “ГАЗ 3302”, “Damas”, “Lacetti” ва “ВАЗ 2106” иштирокида юз берган.
Маълум қилинишича, ЙТҲ оқибатида “ВАЗ 2106” ҳайдовчиси ва унинг тўрт нафар йўловчиси,”Lacetti” ҳайдовчиси ва унинг уч нафар йўловчиси, шунингдек, “Damas” йўловчиси турли даражадаги тан жароҳатлари олган ва шифохонага етказилган.
Хабарда ЙТҲга “Lacetti” ҳайдовчиси, 20 ёшли Т.М.нинг Бунёдкор — Байналминал кўчаси бўйлаб катта тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Машина бетон тўсиқни ошиб ўтиб, қарама-қарши йўлга ўтиб кетган ва учта машина билан тўқнашган.
Ҳозирда терговолди ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа