Тойлоқда “савдоси пишган” оғуфуруш қўлга тушди

Тойлоқ тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ургут тумани, Пастки Қалангар МФЙда яшовчи, 1989 йилда туғилган Н.С. “Н” исмли шахсга 2 дона целофан пакетга қадоқланган, ўзига хос ҳидли, қуруқ ҳолдаги, оғирлиги 77,9 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 15.500.000 сўм эвазига сотган вақтида ушланган ва далилий ашё ҳужжатлаштирилиб олинган.

Ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.