«Тоза ҳудуд» ДУК Булунғур тумани филиали ходимлари 20 миллион сўм билан мукофотланди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ташаббуси билан санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ўртасида ўтказилган танловлар ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар ўртасида 2019 йил 1 сентябрдан 31 декабргача бўлган ҳисобот даври бўйича «Энг намунали чиқинди полигони», «Энг намунали ҳайдовчи ва юкловчи» ва «Энг намунали ва даромадли автокорхона» йўналишларида танлов ташкил этилиб, у 2 босқичда – ҳудудий ва республика миқёсида ўтказилган эди.

Танловнинг Республика босқичида «Энг намунали ва даромадли автокорхона» йўналишида 3-ўринни Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК Булунғур тумани филиали раҳбари Акбар Мамарасулов қўлга киритди ҳамда 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, «Энг намунали ҳайдовчи ва юкловчи» номинацияси бўйича  Самарқанд вилояти «Тоза ҳудуд» ДУК Булунғур тумани филиали ҳайдовчиси – Толибжон Эргашев ва юкловчи Қобилжон Қодирбердиев 2-ўринни қўлга киритиб, 10 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.