"Тоза ҳудуд" ДУК Каттақўрғон тумани филиали биноси фойдаланишга топширилди

Каттақўрғон тумани Муллакўрпа маҳалласи, Чим қишлоғида "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси туман филиалининг маъмурий биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда туман ҳокими Аъзамхон Баҳромов ва вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Даврон Очилов иштирок этди.

"Тоза ҳудуд" ДУК Каттақўрғон тумани филиалида ҳозирги кунда 60 та ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Филиалда 15 та техника мавжуд бўлиб, улар тумандаги 62 та маҳалланинг 34 тасини қамраб олган. 2020 йил 1 январдан бошлаб корхона яна 10 та маҳаллага хизмат кўрсатиши режалаштирилган.

Корхонанинг ушбу янги маъмурий биносида автомобиллар учун тураргоҳ, ишчи-хизматчиларнинг ювиниш хонаси, айвон, техник кўрикдан ўтиш хоналари жой эгаллаган. Қурилиш ишларига Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси маҳаллий жамғармаси ҳисобидан 830 миллион сўм маблағ сарфланди.

Бунёдкорлик ишлари "Учкун Акмалович" МЧЖ қурувчилари томонидан амалга оширилди.

Самарқанд вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.