Трамп Байденни ноқонуний миграция инқирозида айбламоқда
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Американинг амалдаги раҳбари Жозеф Байденни ноқонуний миграция инқирозида айблади.
Маълумки, Трамп иммиграция сиёсатини ҳозирги президентга кўра қаттиқроқ олиб борган.
"Байденнинг кун тартиби муваффақиятсизлигини Американинг жанубий чегарасида содир бўлаётган воқеалар кўрсатяпти. Биз бошқа давлатлар чегараларини ҳимоя қиламиз, лекин ўз чегараларимизда холос", деди Трамп Шимолий Каролина республикачилар съездида сўзга чиқиб.
Трампнинг айтишича, у ҳукумат бошида турганда "АҚШ энг хавфсиз чегара " бўлган. "Биз Америка тарихидаги энг хавфсиз чегараларга эга эдик", деди АҚШнинг собиқ раҳбари.
Собиқ президентнинг айтишича, Байден маъмурияти Қўшма Штатларни чет эллик жиноятчилар маконига айлантирди ва божхона ҳамда чегара полициясини амалда бекор қилди.
Трампнинг миграция сиёсати ҳам унинг мухолифлари томонидан кўп бор танқид қилинган эди. Хусусан, Трамп ташаббуси билан АҚШ ва Мексика чегараси бўйлаб девор қурилиши танқид қилинди.
Байден маъмурияти ҳукумат тепасига келиши билан АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган муҳожирлар сони кескин ошди. Аксарият оммавий ахборот воситалари чегарадаги инқироз ҳақида айтишмоқда.