Трамп Ким Чен Ин билан муносабатни тикламоқда. ҲАМАС янги таклифга рози. Қозоғистон қуролли кучларида кутилмаган текширув. Маск Оқ уйни тарк этди

🔹 АҚШ президенти Доналд Трамп Шимолий Кореяни “катта ядровий давлат”, унинг етакчиси Ким Чен Инни эса “ақлли йигит” деб атади. Трамп АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида “алоқа” мавжудлиги ва бу давлат билан музокараларни қайта бошлаш имкониятини истисно этмади. 

🔹 Эроннинг БМТдаги доимий вакили Амир Саид Иравоний БМТ Хавфсизлик кенгашига мактуб йўллаб, унда АҚШ ва Исроилни Эронга қарши ҳар қандай ҳарбий ҳаракатдан огоҳлантирган. 

🔹 ҲАМАС Миср ва Қатарнинг Ғазо секторида сулҳ тузиш таклифига рози бўлди. Таклиф “бешта гаровдаги исроиллик ва бир нечта фаластинлик асирни озод қилиш эвазига тахминан 50 кунлик вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни, шунингдек, Ғазога етарлича гуманитар ёрдам етказишни ўз ичига олади.

🔹 Жанубий Корея суди бугун президент Юн Сок Ёлнинг импичменти бўйича ўз қарорини эълон қилади. Парламент 14 декабрь куни ҳарбий ҳолат воқеалари туфайли президентга импичмент эълон қилган эди.

🔹 Қозоғистон қуролли кучларида қўшинларни кутилмаган текширувдан ўтказиш бошланди. Минтақавий қўмондонлик бўлинмалари, ҳаво-десант қўшинлари, денгиз ва ҳаво кучлари жанговар тайёргарлигини текшириш учун шай ҳолатга келтирилди. Муайян миқдор фуқароларга чақирув варақалари берилди. Бу ҳарбий тайёргарликдан ўтган захираларни сафарбар қилиш қобилиятини синовдан ўтказади.

🔹 Бугун Хитой Қуролли кучлари Тайвань ороли яқинида қўшма машғулотларни бошлади. "Бу жиддий огоҳлантириш ва Тайван мустақиллигини қўллаб-қувватловчи сепаратистик кучлар учун кучли тўсиқ, шунингдек, Хитой суверенитети ва миллий бирлигини ҳимоя қилиш учун қонуний ва зарурий чорадир", дейди Хитой расмийси. 

🔹 Доналд Трамп ҳукумат самарадорлиги департаменти тез орада ёпилиши ва Трамп жамоасига махсус маслаҳатчи сифатида ёрдам берган Илон Маск ўз компаниялари - SpaceX и Teslaга қайтаётганини тасдиқлади.

🔹 Хитой, Япония ва Жанубий Корея АҚШ тарифларига биргаликда жавоб беришга келишиб олди. Сўнгги беш йил ичида биринчи бундай учрашув “минтақавий ва глобал савдо”ни ривожлантириш мақсадида Хитой-Япония-Жанубий Корея эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги келишув бўйича мунозарани тезлаштиради.

🔹 Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 2700 дан ошди. 

🔹 Япония ҳукумати яқин йилларда мамлакатда 8-9 балли ҳалокатли зилзила бўлиши эҳтимоли 80 фоизга тенг, дея огоҳлантирмоқда. Бу тарихдаги энг ҳалокатли табиий офатлардан бири бўлади - деярли бутун жанубий қирғоқ чизиғи, жумладан, йирик шаҳар ва метрополия ҳудудлари хавф остида. Сейсмологларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 300 мингга яқин одам ҳалок бўлиши мумкин, 12 миллионга яқин аҳоли эвакуация қилинади.

Гулнора Холдорова тайёрлади.