Трампнинг битта гапи дунё бозоридаги нархни ўзгартириб юборди
- 06.05.2019 11:56
- 372
- Хориж
АҚШ президенти Дональд Трампнинг бугун эрталаб Хитой маҳсулотларига божларни ошириш ҳақидаги гапи дунё бозоридаги ёқилғи-энергетика маҳсулотларининг нархига акс таъсир қилди ва Brent типидаги нефтнинг бир баррелининг нархи 69,4 долларга тушиб кетишига сабаб бўлди, деб ёзмоқда interfax.ru. Шунингдек, Трампнинг Хитой маҳсулотларига солинадиган божни ошириш ҳақидаги ўша гапи АҚШ-Хитой музокараларини ҳам боши берк кўчага тиқиб қўйди. Трамп Хитой маҳсулотларига солинадиган божни 10 фоиздан 25 фоизга кўтаришни хоҳлаяпти. Бу эса Хитойга тўғри келмайди.
Жума кунида бўлиб ўтган охирги савдоларда Brent типидаги нефтнинг бир баррели биржада 70.85 долларга баҳоланган эди.
Таҳлилчиларнинг фикрларига кўра, агар АҚШ ва Хитой ўзаро савдода маҳсулотларни божга тортишда келиша олишмаса, яқин ойларда нефтнинг бир баррели 50 долларга тушиб кетиши тахмин қилинмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа