Тут уруш йиллари одамларга ҳаёт берган

Самарқанд туманида яшовчи Гулчеҳра Давронова: "Уруш йилларидан кейинги даврда ёш бола эдик. Очарчилик сезиларди, ўшанда тут еб, ҳаёт сақлаганмиз".

Самарқанд туманидаги “Ўрта Туркман” маҳалла фуқаролар йиғинида 618 та хонадон бўлиб, уларда мингдан ортиқ тут дарахти бор. Аҳоли тутдан майиз, шинни, талқон қилади. Рўзғордан ортганини бозорга чиқариб сотади.

Шу маҳаллада яшовчи Ширин Бўронова, Манзура Асрорқулова, Дилбар Пардаева кабилар хонадонларидаги тутни сотиб, ойига 1,5 миллион сўмгача даромад қилмоқда.
Маҳаллада тут дарахтининг кўплиги сабаб бир вақтлар ушбу ҳудудда 2 та катта пиллахона бўлган. Ҳозирги кунда ҳам аҳоли хонадонларида 70-80-йиллик ва ундан ёш тут дарахтлари сақланиб, парвариш қилиб келинмоқда.