Тувалу ташқи ишлар вазири халқаро саммитда тиззагача сувда туриб нутқ сўзлади

Байроқлар фонида расмий нутқ. Тувалу ташқи ишлар вазири CОP26 саммитида ғайриоддий нутқ сўзлади: "Атрофимизда денгиз кўтарилаётган бир пайтда, биз шунчаки нутқни кутиб ўтира олмаймиз", - деган сўзларни Саймон Кофе тиззагача сувда туриб гапирди.

Полинезиядаги бу кичик орол давлати шу алфозда глобал исиш муаммосига эътибор қаратмоқчи бўлди. Денгиз сатҳининг кўтарилиши туфайли яқин ўн йилликларда Тувалу йўқ бўлиб кетиши мумкин.

Сайёрамизнинг энг совуқ қисмларида музликлар эриши 12 мингга яқин аҳолиси бўлган Тувалу каби паст орол ёки қирғоқбўйи ҳудудларида яшовчи миллионлаб одамлар учун ҳалокатли оқибатларга олиб келади. Эриш эса секинлашмайди, фақат тезлашади.

Иқлим ўзгариши туфайли денгиз сатҳининг кўтарилиши Тинч океани ва дунёнинг бошқа океанларида баъзи орол-давлатларнинг омон қолиши даргумон.

«Бундан мақсад - саммитда иқлим ўзгариши оқибатларини ҳис қилиш нима эканлигини дунё етакчиларига етказиш эди. Биз бир-бирига боғлиқ дунёда яшяпмиз ва дунёнинг бир чеккасида нимадир қилаётганингиз барчамизга таъсир қилади», деди Симон Кофе.