Тухум қачон «туғилган?» Истеъмолчилар буни билишадими?

Товуқ туққан пайтда-да, дейишингиз табиий. Тўғри, аммо тухум харид қилувчилар унинг яроқлилик муддатини билиши шарт.

Самарқанд тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходими Ш.Ҳайитовнинг айтишича, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 5-6-моддаларида ҳар қандай маҳсулот ёрлиғида унинг ишлаб чиқарилган санаси, нави ва яроқлилик муддати кўрсатилиши зарур. Ёрлиғида ана шу маълумотлар кўрсатилмаган маҳсулотни сотиш мумкин эмас.

Демак, сиз харид қилаётганда сотувчидан “Товуғингиз бу тухумни қачон туққан?” деб сўрашга ҳақлисиз.