Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Уч фарзанди билан оғир аҳволда қолган тойлоқлик аёл Россиядан юртимизга қайтарилди

Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияга Самарқанд вилояти, Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро Д.С. мурожаат қилади.

Мурожаатда аёл 2009 йилда РФнинг Ленинград вилояти Всеволожск шаҳрига бориб, у ерда Тожикистон Республикаси фуқароси Х.С. билан танишиб, у билан фуқаролик ниқоҳи билан яшаб юрган вақтида 3 нафар фарзандли бўлганлиги, 2020 йил январь ойининг бошида Х.С. Россия Федерациясида бўлиш қоидасини бузганлиги учун ўз ватанига мажбурий тартибда чиқариб юборилганлиги сабабли Д.С фарзандлари билан ижтимоий оғир аҳволда қолганлиги, доимий яшаш жойига эга бўлмаганлиги ҳамда 3 нафар вояга етмаган фарзандлари билан Ўзбекистон Республикасига қайтиши учун кўмаклашишда ёрдам сўраган.

Мурожаат бўйича Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси, Самарқанд вилояти ҳудудий комиссияси масъул ходимлари томонидан зудлик билан чоралар кўрилиб, Республика “Истиқболли авлод” нодавлат нотижорат ташкилотининг бевосита кўмагида, Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6 март куни Д.С. ва унинг 3 нафар вояга етмаган фарзандлари соғ-омон Ўзбекистон Республикасига қайтарилди.

ИИВ Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссияси хабарига кўра, мазкур оила Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Самарқанд халқаро аэропортида кутиб олиниб, Д.С.нинг аниқ яшаш манзили бўлмаганлиги ва ижтимоий ёрдамга муҳтожлиги сабабли, аёллар учун реабилитация марказига жойлаштирилиб, ҳозирда уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилиб, нормал ҳаёт тарзига қайтариш ҳамда яшаш жойи билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.