Уч мингдан зиёд автотранспорт воситаси жарима майдончасига олинди
Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ маъмурий амалиёт бўлими ходимлари билан ҳамкорликда маъмурий жарималарни ундириш юзасидан қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида 66 385 та ижро ҳужжатлари бўйича 45 миллиард 68 миллион сўм маблағлар ундирилган. Шундан, ИИБ ЖХХ ЙХХБ органлар қарорлари асосида 54 098 та ижро ҳужжатлари бўйича 20 миллиард 275 миллион сўм маблағларни ундириш бўйича ҳужжатларнинг ижроси таъминланган.
Қўшма рейдлар давомида ўтган даврда 3 087 та автотраспорт воситалари вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган бўлса, шундан 2 880 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.
Мисол учун, 7 та маъмурий жаримаси учун қидирувда бўлган фуқаро К.М.нинг "HYUNDAI ELANTRA" русумли автоулови ҳам рейд тадбирида вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.
Маъмурий жарималарни ундириш ишлари давом эттирилмоқда.