Украина – Россия уруши: Россия томонга бир кечада 155 та дрон. Йўловчи самолётга зарба. Трамп Россия борасида муҳим баёнот бермоқчи

Кеча оқшом Россияда ухлашга имкон бўлмади.

Россия Мудофаа вазирлиги ўнлаб ҳудудларга ҳужумлар содир этилганини, сўнгги вақтлардаги энг йирик дрон ҳужумини маълум қилди — бир кечада Россия ҳудуди ва аннексия қилинган Қрим ҳудудида 155 та дрон уриб туширилган.

Расмийнинг маълум қилишича, Тула вилоятида Украина учувчисиз учоқларининг ҳужуми оқибатида бир киши ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бор.
Расмий тасдиқланмаган хабарга таяниб, репортёр Александр Невзоровнинг айтишича, кеча тунда Россия ҳаво мудофааси Украина учувчисиз самолёти дея янглишиб, “Минск-Москва” йўловчи самолётига ҳужум қилган. Ҳодиса тахминан оқшом "Шереметьево"га қўниш вақтида содир бўлган. Самолёт шикастланган, бироқ экипаж самолётни қўндира олган.

***

Ҳафта бошида Доналд Трамп “Россия бўйича муҳим баёнот” беришини маълум қилди. У бу ҳақда NBC News телеканалига айтиб, "Россиядан ҳафсаласи пир бўлганини" қўшимча қилган. Бундан ташқари, АҚШ президенти НАТО орқали Украинага қурол етказиб беришнинг янги схемаси тафсилотларини ошкор қилди. Унинг сўзларига кўра, энди: "Биз НАТОга қурол жўнатамиз, НАТО эса 100 фоиз уларни тўлайди ва Украинага топширади".