Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Улкан ғилдиракли уловлар

• Юк автомобиллари орасида самосвал "БелАЗ-75710" га тенг келадигани йўқ. Унинг баландлиги 9 метр, узунлиги 20,6 метр. Кузовига 496 тонна руда сиғади. Двигатель қуввати 2300 от кучига эга. Ўзининг ҳайбатли катталигига қарамай у соатига 100 километр тезликда ҳаракатлана олади.

• Араб шайхлари учун дунёда энг катта "Xammer" ишлаб чиқарилди. Унинг узунлиги 14 метр, баландлиги 6,6 метр. Машинани амирлик қироллиги оиласи аъзоси, шайх Ҳамад бин Ҳаммдан Ал-Нахайян буюрган. У БАА йўлсиз ҳаракатланадиган машиналар тарихи музейи эгаси.

• Мотоцикллар орасида Германияда ишлаб чиқарилган "Panzerbika" мотоцикли рекордчи. Унинг узунлиги 6 метр, оғирлиги 4 тоннадан зиёд. Ҳайратлиси бу эмас. Уни оддий мотоцикл двигатели ўрнидан қўзғата олмайди. Шу боис "Т-55" танки двигателини қўйишга тўғри келган.

Т-55 — Википедия

• Ҳайратомуз катта транспорт яратувчилардан велосипед ясовчилар ҳам ортда қолгани йўқ. Германияда ғалати велосипед яратилган. Унинг узунлиги 8 метр. Ҳайратлиси, ғилдираги – айланаси 3,2 метр. У тезликни ошириши, бир маромда ҳаракатланиши учун камида 150 метр йўл босиши керак.

• Бири-биридан ҳайратли транспорт кашфиётчилари тарихда кўп бўлган. Масалан, рус муҳандиси Николай Лебеденко 1915 йилда ғалати танк ясаган, унинг олдида спицли 9 метр айланага эга ғилдираги бўлган. Оғирлиги 100 тонна бўлиб, 15 кишилик экипаж жойлашган. Ҳайбатли ихтирони жойидан атиги соатига 10 километр тезликда қўзғатиш учун ўша даврда энг қудратли «Майба» авиадвигатели ўрнатилган.

Т.Шомуродов тайёрлади.