Уран осмондаги ягона мовий рангли сайёра – Унда бир сутка Ернинг бир йилига тенг

Кўпинча астроном-олимлар Ерни мовий сайёра деб аташади. Аммо улар бирозгина ошириб юборишади. Агар космосдан туриб қаралса, Ернинг турли рангларга бурканган қитъалардан иборат эканини кўриш мумкин. Лекин Қуёш тизимидаги сайёралар орасида сўзсиз мовий рангдаги сайёра бор. Бу Қуёш тизимидаги еттинчи сайёра - Урандир. Хўш, биз у ҳақида нималарни биламиз?

1. Уран – айланаси 51 минг километрдан зиёдроқ бўлган йирик планета.
2. Унинг ичига бемалол 63 та Ерни жойлаштирса бўлади.
3. Уран 1781 йилда немис миллатига мансуб англиялик таниқли астроном Уильям Гершель томонидан телескоп ёрдамида топилган биринчи сайёра саналади.
4. Мовий сайёра туби музликлардан иборат бўлса-да, худди Сатурндагидек умуман металл водороди йўқ.

5. Уран Қуёш системасининг сайёралари орасида ўта совуқ об-ҳавоси билан ҳам ажралиб туради. Бу ерда энг паст ҳарорат Цельсий бўйича 224 даражага тенгдир.
6. Сайёрада шамолнинг тезлиги соатига 900 километрга етади.
7. Уран экваторининг яссилиги орбитанинг текислигига нисбатан 98 даража бурчакда яъни, у ёнбошлаб олган ҳолда айланади. Бу унинг қўшниларидан ажралиб турадиган яна бир жиҳатидир. Шунинг учун ҳам сайёрада бир сутка Ернинг бир йилига тенг бўлади.
8. Сайёранинг қоқ белидан ўтган айлана Сатурннинг ҳалқаларига қараганда камроқ кўринади.
9. Уранни 27 та табиий йўлдошлари ўраб туради.
10. НАСА 2034 йилга бориб Уран сайёрасига экспедиция жўнатиш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Дилмурод ТЎХТАЕВ таржимаси, Рамблер.