Ургут тумани адлия бўлими мутасаддилари муҳтожлар ҳолидан хабар олди

Ургут тумани адлия бўлими ташаббуси билан Тошарақ, Мазортепа, Юқори Калангар, Мўминобод, Қуйигузар маҳаллаларида яшовчи 15 нафар 1-2 гуруҳ ногиронлари, кексалар, ижтимоий ҳимояга хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, адлия бўлими мутахассислари томонидан пандемия шароитида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш, мазкур қоидалар бузилганда қонунчиликда белгиланган жавобгарик масалалари юзасидан тушунчалар берилди.




