Ургут йўлида “ЗИЛ” ва “Кобальт” тўқнашиб кетди, воқеа жойида уч киши ҳаётдан кўз юмди
- 19.08.2020 10:36
- 941
- Ҳодиса
2020 йил 18 август куни соат 15:30 ларда Ургут туман Бахрин маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Термиз” М-39 автомобиль йўлида ҳайдовчи Жомбой туман Чалақўрғон маҳалласида яшовчи А.Д. бошқарувида бўлган “ЗИЛ” русумли юк автомашинаси “Самарқанд-Ургут” йўналишида ҳаракатланиб келиб, қарама-қарши йўналишдан келаётган “Кобальт” русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Натижада, “Кобальт” русумли автомашина ҳайдовчиси А.Ш., йўловчилари, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшаган Ж.А. ва Т.Н. воқеа жойида вафот этган, Б.И. эса Ургут туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.
Йўловчилари, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи Ф.М., ўғли, вояга етмаган Б.А. ва М.Л. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.