Ургутда фермер хўжалигидан ижарага олинган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Ургут тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда фуқаролар А.Қ. ва Б.А. қариндоши М. томонидан фермер хўжалигидан ижарага олинган 0,60 гектар ер майдонини “М.” хусусий корхонаси раҳбарига фирибгарлик йўли билан 9 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.