Ургутда яна нега тез-тез чироқни ўчиришаяпти?

Бизга мурожаат қилишларича, Ургут туманининг айрим ҳудудларида кундуз кунлари 2-3 соатлаб чироқни ўчириб қўйиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бунинг сабабини билиш учун икки кундан бери туман электр корхонаси мутасаддиларига қўнғироқ қилиб боғлана олмаяпмиз. Кеча ТЭТК раҳбарига қўнғироқ қилганимизда "ҳозир икки минутда ўзим қўнғироқ қиламан" деб телефонни узгани бўйича қайта боғланиб бўлмади. Бугун эса қўнғироққа жавоб ҳам бермади.

Очиғи, мана шундай ҳолатларда Ургут ТЭТК раҳбариятининг ўзини тутишига ҳайрон қоласан, киши. Кундуз кунлари чироқнинг 2-3 соат узиб қўйилишига балки соҳада қандайдир таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабаб бўлгандир. Балки бошқа сабаб бордир? Шуни қўнғироққа жавоб бериб, тушунтириш қийин иш эмаску.

Айни шу масалада мутасаддилардан жавоб кутиб қоламиз.

Ғайрат Йўлдош.