Ургутлик онахон марказга 100 миллион сўм ўтказди

Карантин кунлари бошланиши билан Ургутда аҳолига моддий ёрдам кўрсатиш ишлари авж олди. Тўғриси, Ургутдаги баъзи маҳалла аҳли нафақат ушбу қийин кунларда, балки доимий равишда муҳтож аҳолига ёрдам кўрсатишидан кўпчилик хабардор. Баъзи маҳаллаларда масжид, тиббий муассасалар қурилишига ҳам аҳоли ўз ихтиёри билан ёрдамга чиққанини эшитганмиз.

Саховатли ургутликлар карантин эълон қилинган айни кунларда янада аҳиллик билан ҳомийлик ёрдамини кўрсатмоқда.

- Шу пайтга қадар ҳомийлик ёрдамлари 2 мингга яқин оилани қамраб олди, - дейди маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси Ургут тумани бўлими раҳбари ўринбосари Замира Муртазоева. - Биргина корхонанинг ўзи 600 хонадонга катта миқдорда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатди. Ушбу ҳомийлик ишларида хотин-қизларнинг ҳам қараб турмаётгани кишини қувонтиради. Хусусан, саккиз нафар фарзанднинг онаси Хосият Болтаева Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказига 100 миллион сўм миқдорида маблағ ўтказди.