Ургутнинг қатор кўчаларида қоидабузарликни қайд этувчи камералар ишга тушди

Бугун, 24 декабрь соат 6:00 дан бошлаб, Ургут тумани кўчаларига ўрнатилган кузатув камералари расман қоидабузарликларни қайд этишни бошлайди.

Жумладан:

➖ «Навоий шоҳ» кўчасида жойлашган «Ургут савдо маркази»нинг рўпасида, «Навоий шоҳ» кўчасининг «Темирчилар» кўчаси билан туташмаси (Самарқанд—Ургут автобекати), «Темирчилар» кўчаси (Ғўс автобекати), Ургут Истироҳат бўғининг қаршиси (Тойлоқ-Ургут йўналишида), «Ислом каримов» кўчасида жойлашган «Корзинка» дўкони рўпарасида, «Амир Темур» кўчасининг «Деҳқонобод деҳқон бозори» қаршисида, «Ургут савдо комплекси» нинг кириш қисмида, ўрнатилган кузатув камералари, Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши;

➖«Навоий шоҳ» кўчаси, Ургут тумани марказидаги айланма йўлида, «Амир Темур» кўчаси «Боғишамол» маҳалласининг чорраҳасида, ўрнатилган кузатув камералари Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига амал қилмаганлиги ёки қизил чироқда тўхташ чизиқларини босиб кириш;

➖Сариқтепа маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4Р-47 автомобиль йўлининг 68 км.да, Автотранспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан белгиланган ҳаракатланиш тезлигининг ошириши ва Нотўғри қувиб ўтиш қоидаларини бузиши камераларга муҳрланади.