Устозлар куни: Касб ҳақида қизиқарли фактлар

Замонавий дунё ҳақиқатлари тез ўзгармоқда, бироқ, "ўқитувчи" тушунчасининг моҳияти ҳеч қачон ўзгармайди. Ўқитувчилик энг мураккаб, қизиқарли ва қадимий касблардан бири, ўқитувчи эса тажрибали маслаҳатчи, ёрдамчи, катта дўст ва катта масъулиятли кишидир. Бугунги статистика, маданият ва тарихдан мисоллар келтирилган мақола ўқитувчилар ҳақиқатан ҳам қаҳрамонлар эканлиги ҳақида фикр юритишга ёрдам беради.
Касбнинг аҳамияти
Глобал сўровлар жамият фаровонлигини белгиловчи касблар рейтингида ўқитувчилар ҳарбийлар ва шифокорлардан кейин иккинчи ўринда туришини кўрсатди. Бу рейтингни янада юқорига кўтарса арзийди, чунки ҳар бир боланинг бугуни ва келажаги ўқитувчиларга боғлиқ.
Тадқиқотчилар ўқитувчи касби худди авиадиспетчер, учувчи ёки ўт ўчирувчилардек талабчан касб бўла олиши, ўқитувчиларнинг стресс даражаси ҳам келтирилган касб эгалари билан тахминан бир хил эканлигини қайд этишди.
Маданият
Ўқитувчи касби ҳақиқатан ҳам энг қадимий касблардан биридир. Дастлабки мактаблар милоддан аввалги IV асрда Ассирия, Бобил ва Хитойда пайдо бўлган.
Сиёсатчилар орасида ҳам педагоглар кўп. Мисол учун, Линдон Жонсон АҚШ президенти бўлишидан олдин ўқитувчилик қилган. У 20 ёшида учта мактабда дарс берган.
Америка Қўшма Штатларидаги таълим жуда индивидуаллаштирилган ва ўқитувчилар "баҳолар махфийлигини" сақлайди. Мактабларда ўқитувчи шунчаки индамай ўқувчиларни чақириб, баҳоларини кўрсатишади, ота-оналар эса ҳар олти ойда бир марта давомат тебели билан таншитирилади.
Чехияда “математика”, “физика” ёки “жисмоний тарбия” ўқитувчилари йўқ, у ерда ўқитувчи бир вақтнинг ўзида бир нечта фанлардан дарс бериши керак.
Статистика
Миллий таълим ассоциацияси маълумотларига кўра, офис ходимларининг иш ҳафтаси 40 соат бўлган бир пайтда, ўқитувчилар ҳафтасига режалаш, ҳисобот, синфдан ташқари ишлар ва уй вазифаларини текширишга ўртача 53 соатини бағишлайди.
Сўровда қатнашган ўқитувчиларнинг 94 фоизи ўз иш фаолиятини йиллик “баҳоланиши”га умуман қарши эмас. Уларнинг фикрича, уюштириладиган аттестация мунтазам равишда ва холис ўтказилиши керак.
Статистикага кўра, аёллар устунлик қиладиган касбнинг 86 фоизида аёллар ишлайди. Бундан ташқари, бошланғич мактабларда эркаклар улуши нолга тенг. Таққослаш учун, Францияда ўрта мактаб ўқитувчиларининг 57, Буюк Британия ва Гонконгда 53, Германияда 46, Японияда 32 фоизини аёллар ташкил қилади.
Кўпгина мамлакатлар иштирок этган халқаро тадқиқотга кўра, дунёдаги ўқитувчиларнинг ўртача ёши 52 ёшдан иборат.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.