Ургутда "СЭС" ходимлари боди-камерасиз текширув ўтказмайди
- 11.02.2023 18:10
- 144
- Самарқанд

Ургут тумани ҳокимлиги ташаббуси билан санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ҳудудларда ўтказиладиган санитария назорат тадбирлари жараёнларида шаффофликни таъминлаш ҳамда коррупция ҳолатларига барҳам бериш мақсадида, назорат тадбирларига чиқувчи гуруҳ раҳбарлари 8 дона боди-камералар билан таъминланди.
- Мазкур боди-камералар 128 Гб. хотирага эга бўлиб, ходимларнинг хизмат фаолиятини тўлиқ видеотасвирга олиш ҳамда уни бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри марказга узатиш имкониятига эга, - дейди туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Д.Ҳамидов. - Шунингдек, ушбу боди-камераларга GPS-навигатор тизими ўрнатилган бўлиб, ходимнинг қаерда хизмат олиб бораётганлиги ҳақида маълумот олиш мумкин.
Самарқанд вилоятида илк бор Ургут туманида ушбу тажрибанинг жорий этилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Блогер бўлмоқчиман!
- Бугун, 14:40
- Жамият
Тақдирми ё тантиқликнинг тўлови?
- Кеча, 21:47
- Мутолаа
Трамп ва Путин: Аляскадаги учрашув қандай ўтди?
- 16/08, 12:59
- Хориж