Уйқу сифатини яхшилашнинг 7 та оддий усули
🔹 Уйқуга кетиш ва уйғониш жадвалини тузинг. Бунинг учун сиз ҳар куни бир вақтда ухлаш учун ётишингиз ва уйғонишингиз керак бўлади. Бу ўрнатилган тартибдан иш кунларида бир соатдан, дам олиш кунларида эса икки соатдан ортиқ муддатга оғишмасликка ҳаракат қилинг.
🔹 Ёруғликни назорат қилинг
Кундузги пайт хонага иложи борича кўпроқ қуёш нури тушиб турсин. Бинода табиий ёруғлик мавжуд бўлмаса, ёрқин оқ нурли лампалардан фойдаланишингиз мумкин. Уйқуга кетиш олдидан эса хонани тўлиқ қоронғу қилиш тавсия этилади.
🔹 Бинонинг кечки ёритилишига эътибор беринг
Уйқу пайтида хонадаги ҳар қандай ёруғлик мияга кундузи эканлиги ҳақида нотўғри сигнал беради. Бу уни ҳушёрликка чақиради ва уйқуни тартибга солувчи гормон мелатонин ишлаб чиқарилишига тўсқинлик қилади. Шу сабабдан ҳам қоп-қоронғу хонада ухлаш ёки хира тунчироқлардан фойдаланиш зарур.
Оқилона овқатланинг
Ётишдан уч соат олдин овқатланмасликка ҳаракат қилинг. Кунлик тамаддининг энг кўп миқдори куннинг метаболизм энг фаол бўлган вақтида истеъмол қилиниши керак.
🔹 Гаджет ва телеэкранлар вақтини бошқаринг
Ётишдан икки соат олдин ёрқин чироқлар ўчирилиши, тунчироқларга ўтилиши ва турли смарт воситалардан фойдаланиш тўхтатилиши зарур. Телевизор, планшет, телефон ва компютер экранлари, ҳатто махсус илова ва кўзойнакдан фойдаланиш ҳам уйқу учун салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
🔹Кун тартибингиз бўлсин
Кунни тундан ажратадиган ўтиш вақтини яратинг. Ётишдан олдин турли медитациялар, таскин берувчи машғулотлар билан шуғулланинг. Бу онг ва танани тинчлантиришнинг яхши усули.
🔹Илиқ душ қабул қилинг.
Уйқудан аввал покланиб ётиш танага кеча давомида ўзини тиклашига ёрдам беради. Ётиш олдидан қабул қилинган илиқ душ ёки ҳаммом уйқу сифатини яхшилайди. Бу самарали уйқунинг асосий жиҳатларидан.