UzAuto Motors навбатдаги акцияни эълон қилди
UzAuto Motors автомобиль сотиб олмоқчи бўлган, бироқ маблағи етмаётган ҳамюртларимиз учун акция эълон қилди.
Акциянинг асосий шартлари:
— Бошланғич тўлов: автомобиль нархидан 40 фоиздан 70 фоизгача;
— Тўлов муддати: 12 дан 36 ойгача.
— Акция амал қилиш муддати: 2020 йил 1 июнь (ушбу сана ҳам киради).
“Акция доирасида қуйидаги автомобилларни кўрсатилган даврлар мобайнида ойма-ой тўлаш эвазига муддатли тўлов асосида харид қилиш мумкин:
Spark MT/АТ — 2,0 миллион сўмдан (12/18 ой)
Nexia AT — 2,6 миллион сўмдан (12/18 ой)
Tracker MT/AT — 3,8 миллион сўмдан (18/30/36 ой)
Malibu 1,5 Turbo — 5,6 миллион сўмдан (18/30/36 ой)
Trailblaizer — 4,9 миллион сўмдан (24/36 ой)
Диққат: ойма-ой тўланадиган сумма бошланғич тўлов ҳажми ҳамда муддатли тўлов даврига қараб ўзгариб боради.
Акция жисмоний ва юридик шахслар учун амал қилади.
Батафсил маълумотларни компаниянинг Call-Маркази +998 78 141-77-77 ҳамда расмий дилерларидан олишингиз мумкин.