Вадим Абрамов расмий ўйинларда иштирок этадиган таркибни танлаб олади

2 октябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаш баҳслари “D” гуруҳидан ўрин олган учрашувлар олдидан Тошкент шаҳрида йиғинга киришади, дея хабар берди ЎФА.

Ушбу йиғин олдидан янги мураббийлар штаби томонидан кенгайтирилган таркиб эълон қилинди. Ушбу рўйхатдан ўрин олган 28 футболчи ҳозирда янги мураббийлар штабининг кузатуви остида. Дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги ўйинлардан сўнг футболчиларнинг жисмоний ҳолати ўрганиб чиқилади ва улар терма жамоа йиғинига киришади.

Йиғин натижасига кўра, бевосита расмий учрашувлар қайдномасига киритиладиган футболчилар танлаб олинади.