Вакант лавозимларга ўтказилаётган очиқ мустақил танловлар қай тартибда ташкил этиляпти?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ва кадрлар ишига масъул ходимлар иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди.
Мулоқот давомида масъулларга вакант лавозимларга ўтказилаётган очиқ мустақил танловларни тўғри ташкил этиш, номзодларнинг малака талабларини ўрганиш, тест ва суҳбат босқичлари талаблари, танлов жараёнларида йўл қўйилаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш, шунингдек, янги ташкил этилган HRM.ARGOS.UZ платформасида ишлаш, платформага давлат фуқаролик хизматчиларининг маълумотларини тўғри киритиш юзасидан тушунча берилди.
Мулоқот давомида иштирокчилар электрон тизимларда ишлаш, очиқ танловларни ташкил этиш жараёнида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли маълумотларга эга бўлди.