“Ватанпарвар” маҳалласи номига муносиб эмасми?

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд шаҳридаги “Ватанпарвар” маҳалласи — “ҳарбийлар шаҳарчаси”га борган эдик.

Мақсад — ҳарбийлар ва уларнинг оилалари яшайдиган ҳудуд ҳаётини ёритиш эди. Бироқ ҳолат кутилганидек бўлмади.
Тўрт мингдан зиёд аҳоли яшайдиган маҳаллада қатор муаммолар бор. Маҳалла раиси билан телефон орқали боғланганимизда меҳнат таътилида эканини, ҳудудда маҳалла “еттилиги” фаолият юритаётганини айтди.

Ҳудудга борганимизда эса маҳалла фаоллари маҳалла биносининг таъмирталаблиги ва ишлаш учун зарур шароитлар яратилмаганидан норозилигини яшириб ўтирмади. Аҳоли ҳам йўл, коммунал хизматлар ва ижтимоий масалаларга доир муаммолардан шикоят қилди.
Эътиборлиси, ушбу маҳаллада асосан ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари яшайди. Ватан тинчлиги учун хизмат қилаётган инсонлар истиқомат қиладиган ҳудудда бундай муаммоларнинг мавжудлиги мутасаддиларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.
Zarnews.uz'ни кузатиб боринг, биз мавзуга яна қайта­миз.

Фазлиддин Рўзибоев.