Вьетнамлик тадбиркорлар пастдарғомлик пиллакорлар билан ҳамкорликда ипак маҳсулотлари тайёрлайди
Паст Дарғом туманидаги пилла хомашиёсини қайта ишлашга ихтисослашган “Элбек - ТРЖ” корхонасида вилоятдаги пиллани қайта ишлаш корхоналари раҳбарлари билан Вьетнамнинг пиллачилик йўналишидаги тадбиркорлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш.Худойбердиев ҳаморҳлигида корхонага келган вьетнамлик тадбиркорлар дастлаб янги етиштирилган пилла хом ашёсини кўздан кечирди. “Элбек - ТРЖ” корхонаси фаолияти билан танишди.
Учрашув сўнгида вьетнамлик тадбиркорлар билан самарқанлик пиллакорлар билан маҳсулот хариди бўйича келишувга эришилди. Жумладан, “Элбек - ТРЖ” корхонасидан 5 миллион АҚШ долларига тенг ипак маҳсулотини харид қилиш бўйича келишиб олинди.
Паст Дарғом тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.